Андижон воқеаларида тинч аҳолига ўқ узилганми? – Светлана Ортиқова билан суҳбат
Интервью
−
07 Февраль 2020
53929QALAMPIR.UZ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида меҳмонда. Журналист Қамариддин Шайховнинг галдаги суҳбатдоши – Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова.
Светлана Ортиқова мамлакатда кўзга кўринган аёл кадрлардан саналади.
Мактабни тугатибоқ, 18 ёшида Наманган вилояти Учқўрғон тумани прокуратурасида иш бошлаган Ортиқова худди “Бензоколонка маликаси” фильмидагидек “Прокуратура маликаси”га айланди.
90-йиллар бошида Бош прокуратурада иш бошлаган, мустақил Ўзбекистон прокуратураси қурилишида иштирок этган Ортиқова 2005 йилга келиб янада эътиборга тушди. 15 йил аввал 13 май куни содир бўлган Андижон воқеалари мамлакатда кўплаб раҳбарларнинг лавозимдан озод этилиши, халқаро ҳамжамиятнинг таъқибига учраши, санкциялар олишига сабаб бўлди, аммо Ортиқовага кетма-кет мартаба олиб келди. Ўша вақтлар Андижон воқеалари ҳақида фақат Биринчи Президент Ислом Каримов ва Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари бўлган Светлана Ортиқова баёнот берди.
Мазкур суҳбатда Светлана Ортиқова буларнинг барчасини ёдга олади. Жумладан:
• Прокуратура органларидаги порахўрлик;
• 2005 йилда юз берган Андижон воқеаларида қуролланган ҳарбийлар тинч аҳолига ўқ узгани;
• Судлардаги ноҳақликлар ва судьяларни лавозимга тайинлашдаги иштироки;
• Ҳамон икки хонали квартирада яшаши;
• Сенатнинг қўмита раиси лавозимига тайинланганида йиғилишга Mercedes'да, аммо қизининг кофтаси, синглисининг костюмида оч боргани, уйи ёниб кетгани;
• Куч ишлатар тузилмалар ўртасида лидерлик ва авторитетга бўлган интилиш;
• Порахўрликда айбланган собиқ Бош прокурорлар;
• Аввалги даврда тили боғлиқ бўлгани;
• Мамлакатда жиноятчиликни яшириш ҳолатлари ҳақида очиқ гапирди.
Ушбу видеоинтервьюни QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь