Андижон шаҳри ҳокими дўппосландими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳри ҳокими Элёрбек Каримов ҳамда унинг ёрдамчиси номаълум шахслар томонидан дўппослангани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳоким муносабат билдирди.

Унинг таъкидлашича, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳеч қандай воқеа бўлгани йўқ. 

“Соппа-соғман, бунақа нарса бўлгани йўқ. Ҳайронман, қаердан чиқди бу гап, кимга керак бўлди? Мана, иш жараёни кетяпти, ишлаяпмиз. Бу маълумот ёлғон”, дейди шаҳар ҳокими.

Шунингдек, у ушбу ёлғон хабар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, масъул идоралар ваколатлари доирасида текширув олиб бормоқда ва нотўғри маълумот тарқатган шахслар аниқланиб, жавобгарликка тортилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳокими Андижон шаҳри Элёрбек Каримов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг