Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Элёрбек Раҳматиллаевич Каримов Андижон вилояти Андижон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Элёрбек Каримов 1986 йилда Избоскан туманида туғилган. 2008 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолияти давомида ғазначилик ҳамда молия тизимининг туман ҳамда вилоят идораларида масъул лавозимларда, шунингдек, Избоскан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Избоскан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.

Шаҳарнинг аввалги ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов 2022 йилнинг 14 июнидан буён ушбу лавозимда фаолият юритиб келаётганди. Ижтимоий тармоқларда у 19 апрель куни вилоят ҳокимлигига чақирилиб, ариза ёздирилгани, бу қарор шаҳар бандлик бўлими бошлиғининг иш вақтида психотроп модда истеъмол қилгани билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Элёрбек Каримов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг