“Андижон” 4-учрашувда ҳам нурсиз дурранг қайд этди

Спорт

image

Кеча, 5 ноябрь куни “Андижон” жамоаси ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи доирасидаги 4-тур учрашувини ўтказди. Максим Шацких шогирдлари “Ал Холдия” билан баҳсни 0:0 ҳисобидаги дурранг натижа билан якунлади. Шу тариқа “Андижон” 4-учрашувда ҳам нурсиз дурранг қайт этди.

 
“Биз рекорд сари боряпмиз. Биринчи ўринда 0:0 ўйнашимиз хурсанд қиляпти, бу яхши. Иккинчиси, биз бундай ўйин бўлишини кутган эдик. Йигитларни яхши  кунлар келишига умид қилиб руҳлантирмоқдамиз. Шунингдек, футболчилар бундай ҳароратда, бундай майдон ва бошқа сабабларга биринчи бор дуч келишмоқда. Йигитларга офарин. Кийим алмаштириш хонасида уларга раҳмат айтдим. Охирги сониягача ҳаракат қилишди. Ўйин бўйича ҳаққоний натижа бўлди.

 “Аркадағ” билан ўйинда бор куч ва имкониятимизни  ишга соламиз. Фақат ғалаба учун курашамиз. Бизнинг миллий жамоага номзодларимиз бор. Ҳозирги пайтда икки нафар ёш ўйинчиларимиз  U 23 терма жамоаси аъзоси ҳисобланишади”, дейди Максим Шацких ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

 
Маълумот учун, айни дамда “Андижон” ОФК Чемпионлар лигаси 2 мусобақанинг ортда қолган барча ўйинларда бир хил ҳисоб, 0:0 ҳисобидаги натижа қайд этган. 4 та дуррангдан сўнг Максим Шацких шогирдлари 4 очко тўплаган ҳолда “Б” гуруҳида 3-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Максим Шацких “Андижон” ОФК Чемпионлар лигаси 2 “Ал Холдия”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг