Андижон ҳокими қизининг туғилган кунини дабдабали нишонлади (видео)
Жамият
−
17 Август 2020
158708Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида катта базм вақтида олинган видео тарқалди. Маълум бўлишича, бу тасвир 16 август куни вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновни қизининг туғилган куни муносабати билан уюштирилган зиёфатда олинган.
Ҳоким қизи 19 ёшга тўлишини дабдаба билан нишонлаган. Оилавий маросимда ўзбек эстрадасининг машҳур вакили Муниса Ризаева қўшиқ куйлаган.
Манбаларнинг хабар беришича, ҳокимнинг қизига туғилган кунида Gentra автомобили совға қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 15 августдан карантин чекловлари юмшатилди. Жумладан, 30 кишилик тўй ва оилавий тадбирлар ўтказишга рухсат берилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь