Абдураҳмоновдан навбатдаги хурмача қарор: ҳамма бадантарбияга чиқсин (фото)

Жамият

image

Энди Андижон вилояти Марказий банк ходимлари ҳар куни эрталаб бадантарбия билан шуғулланади. Бу ҳақда вилоят Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.

Унда айтилишича, кеча, 23 август куни Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармасидаги ходимлар вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан эрталабки соғломлаштириш машғулотларини ўтказган. Бундан асосий мақсад ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш бўлган.

Шунингдек, хабарда ушбу машғулот ҳар куни ўтказилиши режалаштирилаётгани маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг