Ўзбекистонда коронавирус қандай тарқаляпти?

Жамият

image

Бугун, 6 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов брифингда иштирок этиб, фуқаролардан келиб тушган саволларга жавоб берди.

Ўзбекистонда коронавируснинг қандай юқиш ҳолатлари кўпроқ учраяпти?

“Коронавирус аҳолига қайси йўл билан — аксириш, қўл бериб кўришиш ёки буюмлар орқали юққанлигини аниқ айтиш мушкул”, деди Хабибулла Оқилов

Британиялик олимларнинг D витамини ва  қуёш нурининг етишмаслиги коронавирусдан ўлим ҳолатини кучайтириши ҳақидаги тахминлари тўғрими?

“D витамини етишмовчилигининг коронавирусдан ўлим ҳолатини кучатиришига узвий боғлиқлиги исботланмаган.

Ҳақиқатдан ҳам D витамини етишмовчилиги организмда иммунитет заифлашишига ва унинг касалликларга тез чалинишига олиб келиши мумкин

Бироқ буларнинг барчаси олимларнинг тахминлари бўлиб, бу борада изланишлар давом этмоқда”, деди ССВ вакили.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача вирус юқтирганлар 2217 нафарни ташкил қиляпти. Бугунгача беморларнинг 1547 нафари соғайган ва 10 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

896

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг