Амстердамда давлат хизматчиларига Telegram’дан фойдаланиш тақиқланди
Олам
−
19 Август
1663Амстердам муниципалитети жосуслик ва жиноий мақсадларда фойдаланиш таҳдиди туфайли давлат хизматчиларига иш телефонларида Telegram иловасидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда BNR хабар берди.
Telegram’га Россияда асос солинган, аммо бош офиси Дубайга кўчган. Шунингдек, компания Виржиния оролларида ҳам расман рўйхатдан ўтган.
BNR маълумотларига кўра, гарчи илова ҳақида мамлакат бўйлаб хавотирлар мавжуд бўлса-да, бошқа ҳеч бир муниципалитет Telegram’ни тақиқлагани йўқ. Парламент ҳатто шу йил бошида эҳтимолий тақиқни муҳокама қилган, бироқ Нидерландиянинг ўша пайтдаги Адлия ва хавфсизлик вазири Дилан Йешилгёз-Зегериус бу сўз эркинлигини ўта жиддий бузиш бўлишини таъкидлаган.
Telegram’нинг бутун дунё бўйлаб 1 миллиард, жумладан, Нидерландияда ҳам деярли 2 миллион фойдаланувчиси бор.
“Бу миллий ҳукумат ўтган йили давлат хизматчиларининг телефонларида Tik-Tok’ни тақиқлаганидан бери Нидерландияда тақиқланган энг катта илова”, дея таъкидлади BNR.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Takvim” ва “Sabah” газеталари манбаларига таяниб, Туркия ҳукумати Telegram’ни мамлакатда мессенжер блокланиши мумкинлигидан огоҳлантирганини хабар қилганди.
LiveБарчаси