Туркияда Telegram блокировка қилиниши мумкин – ОАВ 

Олам

image

Туркия ҳукумати Telegram’ни мамлакатда мессенжер блокланиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Takvim” ва “Sabah” газеталари хабар берди

Қайд этилишича, бунга ноқонуний маълумотларга эга каналларни ёпиш талабига жавоб берилмагани сабаб бўлган. Анқара Telegram’га 1 мингдан ортиқ огоҳлантириш юборган, бироқ жавоб олмаган. Расмийлар мессенжерда гиёҳванд моддаларни сотадиган, фоҳишалик, қимор ўйинларини тарғиб қиладиган ва болалар порнографияси акс эттирилган видеоларни тарқатадиган каналларни аниқлади.

Маълумот учун, Telegram’да Туркиядан 8 миллионга яқин фойдаланувчи рўйхатдан ўтган. Ушбу кўрсаткич бўйича мамлакат 10-ўринда.

Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида Туркия Instagram’ни қонунларни бузгани учун блоклаган эди. 10 август куни ижтимоий тармоққа кириш тикланди, чунки томонлар талабларни бажариш бўйича келишувга эришди

Мафтуна Мадаминова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия Telegram

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг