Америкалик сиёсатчи Россия ва Украина урушига ечим таклиф қилди
Олам
−
03 Ноябрь 2022
13851Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Пол Госар ҳар бир сиёсий низони тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Жорий йилнинг октябрь ойида Конгрессмен Россия етакчиси Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленский ўртасида музокара ўтказишни таклиф қилган ва у худди шу мазмундаги хат билан чиққан. Пол музокаралар манзили сифатида Феникс шаҳрини (Аризона штати) таклиф қилган. У Феникснинг уруш бўлаётган ҳудудлардан узоқлиги ва “урушга туртки берувчи” ташкилотлардан холи эканлиги сабабли музокаралар самарали ўтишига ишонмоқда.
Госарга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти янги жаҳон урушининг олдини олиш учун яратилган. Аммо ташкилот “ғоят жим”.
“Хат ва сўровдан мақсад ҳар икки давлатда [Россия ва Украина – таҳр] кўпроқ ҳаёт ва мол-мулк йўқотилишининг олдини олишдир. Деярли ҳар бир сиёсий низони урушга бормасдан ҳал қилиш мумкин. БМТ янги жаҳон уруши бошланишига йўл қўймаслик учун яратилган. Аммо ташкилот “ғоят жим”, деган конгрессмен РИА Новости агентлигининг саволларига жавобан.
Шунингдек, Пол Путин билан Зеленский ўртасида музокара ўтказиш борасидаги таклифига жавоб олинмаганини айтди. Бундан ташқари, Конгрессмен Россия ва Украина етакчилари номига эълон қилинган мактуби урушга барҳам бериш учун тўлиқ режа эмаслигини ҳам тан олган.
LiveБарчаси