“Америка орзуси”ни рўёбга чиқармоқчи бўлганлар ушланди
3-саҳифа
−
01 Апрель
4033Жиззах ва Навоий вилоятларида Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда бугун, 1 апрель куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, Жиззах вилоят Зафаробод туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Қ. фуқаро Б.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Навоий вилоят Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Т. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 14 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
"Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошларида Бухоро, Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида Америкага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилган эди.
LiveБарчаси