Америка орзуси: икки фуқаро “GreenCard” ортидан чув тушди

Жамият

image

Самарқандлик 30 яшар Х.Х. фуқаро икки фуқарони Америкага жўнатишга ваъда бериб, улардан 8300 АҚШ долларига чув туширди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Гап шундаки, 2019 йилнинг 2 июнь куни 30 ёшли Х.Х. фуқаро 48 ёшли Б.Х.ни АҚШ давлатига ишга юбориш учун “GreenCard” лотарея ўйинида ютиб, 6 ой ичида VISA олишга ваъда бериб, алдаб Б.Х.дан 5800 АҚШ доллари миқдорида пулларни олади ва бугунги кунга қадар берган ваъдасини бажармай пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборади. 

Бундан ташқари, Х.Х. Самарқанд туманида яшовчи фуқаро 24 ёшли М.О.ни ҳам шу усул билан алдаб ишончига кириб, 2019 йил 29 июль куни 2500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармайди.

Шу тариқа Х.Х. жабрланувчиларга жами бўлиб 8300 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят GreenCard”

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг