Амалдорлар россияликларни кўпроқ фарзанд кўриши учун рағбатлантириши керак – Путин
Олам
−
25 Апрель
5110Россия ҳукуматининг барча аъзолари Россиядаги демографик вазиятни яхшилашда иштирок этиши керак. Бу ҳақда бугун, 25 апрель куни Россия Президенти Владимир Путин Бутунроссия демографик конференциясидаги мурожаатида айтиб ўтди.
"Ёш авлодни катта, дўстона оила қадриятлари руҳида тарбиялаш муҳим. Кўп фарзандли бўлиш давлатнинг ишончли ривожланиши ва жамиятнинг маънавий фаровонлигининг асосий шартларидан биридир. Демографик вазиятни яхшилаш, туғилиш ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш – устувор миллий вазифадир. Бу ишга расмийлардан ташқари фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва таълимдан тортиб турли йўналишдаги лойиҳалар ҳам жалб этилиши керак", деган у.
Россия етакчисининг қўшимча қилишича, мамлакат аҳолисининг табиий қисқаришини 6 йил ичида тўхтатиш учун бюджетдан 4 триллион рубль сарфланган бўлса-да, аҳоли сони камайишда давом этмоқда: 2018 – 23 йилларда ўлимнинг туғилиш даражасидан ошиб кетиши оқибатида Россия яна 3,4 миллион кишини йўқотган. 2023 йил охирида Россияда 1,264 миллион бола туғилган, бу 99-йилдан бери кузатилган минимал кўрсаткичдир. Айни пайтда 2014 йилга нисбатан туғилиш кўрсаткичи учдан бир баробарга камайган.
"Агар аннексия қилинган Қрим ва Чеченистонни статистик маълумотлардан чиқариб ташласак, ўтган йилда Россияда туғилган болалар сони 1,215 миллион нафардир. Бу бутун замонавий тарихдаги антирекорд", деган Путин.
LiveБарчаси