“Президент командаси”да бўлган Сирдарё ҳокими “City”лар ҳақида гапирди
Жамият
−
21 Июнь 2019
7966Бугунги кунда Ўзбекистонда одамлар лексиконига иккита янги тушунча “City” ва “Президент командаси” кириб келди, дейди Сирдарё вилояти ҳокими Ғафуржон Мирзаев Сенат ялпи мажлисидаги нутқида.
Хабарингиз бор, бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи Ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Сирдарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг фаолиятига доир ҳисоботи тингланди.
Ҳоким Ғафуржон Мирзаев ўз бошқарувидаги ҳудудда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида гапира туриб, “City” тушунчаси тилимизга кириб келганини қайд этиб ўтди.
“Ўзбекистонда “City” деган янги бир атама пайдо бўлган. “Guliston City” ва “Xovos city” қурилишининг бошланиши бунга мисол бўла олади. Ховосга 40 йилдан бери ҳеч ким эътибор бермаган. Бугун эса янги шаҳар барпо этиляпти”, деди Ғафуржон Мирзаев.
Ҳоким нутқи давомида Сирдарё вилоятида амалга оширилиши керак бўлган ишларни айта туриб, ўзбек тилига кириб келган яна бир лексикон ҳақида гаприди.
“Президентимиз бизнинг олдимизга қўйган вазифаларни сирдарёликлар билан бирга амалга оширамиз. Ўйлайманки, эртанги кунга бизнинг режаларимиз бор. Биз битта командамиз. Лексиконимизга янги сўз кириб келган, у ҳам бўлса “Президент командаси”. Тармоқ компания раҳбарлари, бу ерда ўтирганлар ҳам, барчамиз “Президент командасимиз. Биргаликда бир ёқадан бош чиқарсак, ҳамма ишларни амалга оширсак, натижага тезроқ етамиз”, деб ўз нутқини тамомлади ҳоким.
Маълумот учун, Сенатнинг 20-ялпи мажлисида жами 17 масала кўрилиди. Шундан 7 таси қонун лойиҳалари бўлиб, уларнинг бари қабул қилинди.
LiveБарчаси