Мирзаободга ҳам янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 27 февраль куни Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида ўтказилган Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, сессия ишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов ҳам иштирок этган. Унда Абдураҳим Абдулҳамидович Умаров Мирзаобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Туманга шу вақтгача ҳокимлик қилиб келган Ориф Худойбердиевич Раҳмонқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.

Маълумот учун, Абдураҳим Умаров мазкур тайинловга қадар вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муборак, Жомбой ва Пахтачи туманларига янги раҳбарлар тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё вилояти Эркинжон Турдимов Абдураҳим Умаров Мирзаобод тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг