Жомбойга ҳам янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
26 Февраль 2025 6465 1 дақиқа
Хуршид Назаров Самарқанд вилояти Жомбой туманига ҳоким этиб тайинланди. Унинг номзоди бугун, 26 февраль куни халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан тасдиқланди.
Хуршид Арипович Назаров шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 февраль куни “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали директори лавозимида ишлаб келган Ғолиб Неъматович Муродов Муборак тумани ҳокими этиб тайинланганди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль