Жомбойга ҳам янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Хуршид Назаров Самарқанд вилояти Жомбой туманига ҳоким этиб тайинланди. Унинг номзоди бугун, 26 февраль куни халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан тасдиқланди.

Хуршид Арипович Назаров шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 февраль куни “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали директори лавозимида ишлаб келган Ғолиб Неъматович Муродов Муборак тумани ҳокими этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Жомбой Хуршид Назаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг