Сирдарёда ижтимоий ходим ўз жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
05 Январь
123282024 йилнинг 28 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази ходими уйида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, 29 ёшли С.С. соат тахминан 13:30 да Сардоба туманининг “Қуйитош” МФЙдаги уйи яқинидаги омборхона шифт қисмининг ёғоч тўсинига бўйин соҳасидан арқон билан ўзини-ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган.
Ҳодиса жойи туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, тезкор-тергов гуруҳи ва бошқалар томонидан процессуал тартибда кўздан кечирилиб, баённома расмийлаштирилган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, марҳум С.С.да ўтказилган ташқи кўрик жараёнида унинг танасида бўйин соҳасидаги странгуляцион эгатдан бошқа тан жароҳати аниқланмаган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сардоба тумани бўлимига хизмат текшируви тайинланган.
Терговга қадар текширув жараёнида марҳум яшаш манзилида турмуш ўртоғи O.C. ва бир нафар вояга етмаган фарзанди билан истиқомат қилиб келгани, оиласи, қариндош ва бошқа танишлари билан ўзаро келишмовчилик ёки жанжал бўлмагани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сардоба туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда ўз жонига қасд қилиш сабаблари ўрганилмоқда.
LiveБарчаси