Алламжонов ва Мирзиёева АҚШ элчисидан нима сўради?
Жамият
−
14 Март 2023
12997АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистон расмийларига YouTube компанияси раҳбарияти билан учрашиб, музокаралар ўтказишга ёрдам беради. Бу ҳақда элчининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов ва Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича мудири Саида Мирзиёева билан ўтказган учрашувида сўз борган.
“Учрашувда кўплаб лойиҳалар юзасидан фикр алмашдик. Хусусан, Google (YouTube) компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва бу орқали ахборот соҳасига оид айрим муаммоларни биргаликда ҳал этиш масалаларини муҳокама қилдик”, дейди Комил Алламжонов ўзининг Telegram-каналида.
Алламжоновнинг маълум қилишича, унга кўплаб блогерлардан YouTube монетизациясининг чекланиши юзасидан мурожаатлар келиб тушган. Шу боис учрашувда АҚШ элчиси билан ушбу компания вакиллари билан учрашув ташкил этиш ва вазиятни ўрганиш бўйича келишиб олинган.
LiveБарчаси