Алламжонов ваъдасининг устидан чиқди

Жамият

image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6 ноябрь куни хоразмлик 48 яшар журналист Давлатназар Рўзметов “Урганч-Хива” йўлининг 5-километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган эди. 

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлатназар Рўзметовнинг вафотига оид воқеалар хронологияси бўйича ўтказилган матбуот анжуманида журналистнинг укаси Фурқат Рўзметов ҳам иштирок этиб, марҳумнинг ортидан турмуш ўртоғи ва уч фарзанди қолгани, улар ижтимоий ҳимояга муҳтож эканини айтган эди. Шу куннинг ўзида агентлик директори Комилжон Алламжонов марҳум Давлатназар Рўзметовнинг оиласига ёрдам кўрсатишга ваъда бериб, бу иш билан шуғулланишни директорнинг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов зиммасига юклаган эди. 

Бугун, 14 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси Алламжоновнинг топшириғи билан Хоразм вилоятига бориб, Давлатназар Рўзметовнинг хонадонида бўлиб қайтди. 

“Журналистнинг оила аъзолари, фарзандларига Агентлик томонидан тақдим этилган ўқув қуроллари, дарсликлар, бадиий адабиётлар ҳамда молиявий маблағни топширдик. 

Давлатназар Рўзметов ўз сўзига эга, жонкуяр журналист эди. Унинг фарзандлари ҳам худди отасидек эл корига ярайдиган инсонлар бўлиб етишишини тиладик”, дейилади агентлик тарқатган хабарда. 


 


Мақола муаллифи

Теглар

Комилжон Алламжонов Давлатназар Рўзметов

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг