Журналист Давлатназар Рўзметов ЙТҲ қурбони бўлди
Жамият
−
07 ноябр 2019 10264 1 дақиқа
Хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов кеча, 6 ноябрь куни йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этди. Бу ҳақда марҳумнинг жияни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Минг афсуслар бўлсинки, амаким Давлатназар Рўзметов 6 ноябрь куни кечқурун автоҳалокат натижасида оламдан ўтди”, деб ёзган Фурқат Рўзметов.
Давлатназар Рўзметов 1971 йил 24 апрель куни туғилган, сўнгги пайтларда “Жамият” ижтимоий-сиёсий газетасида мухбир бўлиб ишлаётган эди.
2018 йил 29 октябрь куни “Хоразм ёшлари” газетаси муҳаррири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган пайтида ҳибсга олиниб, Қўшкўпир тумани маъмурий суди томонидан 7 суткалик қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди.
Live
БарчасиБлогер Азиз Ҳакимов 4 йилга қамалди
11 август
Путин ҳеч нарсадан қўрқмаслигини айтди
11 август