Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига тақиқ бугундан кучга кирди
Жамият
−
26 Август 2023
39895Бугун, 26 август санасидан “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни кучга кирди.
Гап шундаки, ушбу қонун 2023 йил 24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган. Унинг 5-боб 45-моддасига кўра, “қонун расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради”.
Қонунга кўра, кўча сотувчилари фаолиятига, сигаретларни маркировкасиз, стационар савдо нуқталаридан ташқарида ва доналаб сотишга тақиқ қўйилди. Энди кўча сотувчилари фаолияти товарни тўлиқ мусодара қилиш ва 15 млн сўмгача жаримага сабаб бўлади.
Бундан ташқари, Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, шунингдек, тамаки ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга ва йигирма бир ёшга тўлмаган шахслар томонидан сотилиши таъқиқланади.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистонда “свет”, газ ва сувдан ноқонуний фойдаланиш ўғрилик жинояти билан тенглаштирилиши бўйича қонун кучга кирган.
LiveБарчаси