Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Алиев Украина учун 1 млн доллар ажратди

Олам

image

Бугун, 5 февраль куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Украинага гуманитар ёрдам кўрсатиш учун бир миллион доллар маблағ ажратиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу маблағлар Президентнинг захира жамғармасидан Озарбайжонда ишлаб чиқарилган электр жиҳозларини харид қилиш ва жўнатиш учун ажратилган. 

“Озарбайжон Республикаси Энергетика вазирлигига мамлакатнинг 2025 йилги давлат бюджетида назарда тутилган Озарбайжон Республикаси Президентининг захира жамғармасидан Украинага инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш мақсадида Озарбайжонда ишлаб чиқарилган электр жиҳозларини харид қилиш ва жўнатиш учун 1 миллион доллар маблағ ажратилсин”, дейилади фармонда. 

Қўшимча қилинишича, Озарбайжон Республикаси инсонпарварлик тамойилларига таянган ҳолда дунёнинг кўплаб давлатларига икки томонлама ва кўп томонлама асосда инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиб келмоқда.

“Украинадаги сўнгги вазият муносабати билан Озарбайжон ҳукумати Украина халқига бир неча бор инсонпарварлик ёрдами жўнатган”, дейилади фармонда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳукуматидаги ички мунозаралар натижасида юзага келган вақтинчалик танаффусдан сўнг, Трамп маъмурияти Украинага қурол етказиб беришни қайта бошлагани ҳақида хабар берилганди. Етказиб беришлар ўтган дам олиш кунлари, яъни 1-2 февраль кунлари қайта бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Илҳом Алиев Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг