Трамп маъмурияти Украинага қурол етказиб беришни қайта тиклади

Олам

image

АҚШ ҳукуматидаги ички мунозаралар натижасида юзага келган вақтинчалик танаффусдан сўнг, Трамп маъмурияти Украинага қурол етказиб беришни қайта бошлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, етказиб беришлар ўтган дам олиш кунлари, яъни 1-2 февраль кунлари қайта бошланган. 

“Reuters” суҳбатдошларидан бирининг айтишича, АҚШ яна қурол юборишни бошлаган, чунки Президент Дональд Трамп ўзининг дастлабки режаси – Украинага ёрдамни бутунлай тўхтатиш фикридан воз кечган.

“Трамп маъмурияти вакиллари Украинага ёрдам бериш масаласида турлича фикрда, хусусан, Қўшма Штатлар ўз захираларидан қурол юбориши керакми ёки йўқми, деган саволда келишмовчиликлар мавжуд”, дея маълум қилди агентликнинг яна бир манбаси.

Дональд Трамп президентлик лавозимига киришганидан сўнг, АҚШ ҳукумати Украинага янги ёрдам пакетлари ажратишни эълон қилмади. Шундай бўлса-да, олдинги президент Жо Байден маъмурияти томонидан маъқулланган ҳарбий ёрдамни етказиб бериш ҳали яна бир неча ой давом этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп Жанубий Африкага барча молиявий ёрдамни тўхтатишга ваъда берганди. У мамлакатда гўёки ерлар мусодара қилинаётгани ва “айрим тоифадаги одамларга” жуда ёмон муносабатда бўлинаётгани ҳақида ёзган. Трамп қайси ҳолатлар ёки одамлар ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади, бироқ Жанубий Африкада инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши кенг тарқалгани ва бунга Қўшма Штатлар тоқат қилмаслигини айтди.

Сара Комилжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг