Алиев Путинни уйида кутиб олди (видео)
Олам
−
19 Август
17166Кеча, 18 август куни кечаси Озарбайжонга давлат ташрифи билан борган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев ва биринчи хоними Меҳрибон Алиева уйларида ёзилган кечки овқат дастурхонида қарши олди. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Норасмий тарзда кечган учрашув Зугулба қароргоҳида бўлиб ўтган. Алиев россиялик мавқедошини маҳкам қучоқлаб, "Хайрли кеч, сизни кўрганимдан жуда хурсандман", деб кутиб олган ва Путин Озарбайжон раҳбарининг рафиқасига гулдаста совға тутган.
Учрашув норасмий муҳитда ўтган – ҳар икки давлат раҳбарлари ёзги очиқ айвонда галстук ва костюмсиз, оқ кўйлакларда ўтиришган. Норасмий кечки овқат тановул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин 18-19 август кунлари Озарбайжонга давлат ташрифи билан бориши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси