Алишер Усмонов карантинни Тошкентда ўтказади

Жамият

image
Тошкентда биринчи бўлиб мини юбка кийганман – Алишер Усмоновнинг рафиқаси билан интервью north_east

Тошкентда биринчи бўлиб мини юбка кийганман – Алишер Усмоновнинг рафиқаси билан интервью

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов коронавирус пандемияси вақтида Тошкентга кўчиб келади. Бу ҳақда у Forbes`га хабар берган.

“Коронавирус пандемияси бизнесга ҳам, жаҳон иқтисодиёфтига ҳам таъсир қилади. Тадбиркорларнинг нафақат активлари, балки мажбуриятлари ҳам бор. Улар учун вируснинг ўзи ҳам, бозорларни силкитиб юборган ахборот тўлқини ҳам хавфли.

Пандемия қаршисида ҳамма тенг, Худо сақласин. Ҳозир энг муҳими – одамлар саломатлиги ва бахти учун дунё давлатлари раҳбарлари ирода кўрсатиб, геосиёсий зиддиятларга қарамай, глобал хавф қаршисида бирлашишлари лозим.

Менга келсак, мен хавф остида бўлганим учун ўзимнинг тарихий ватаним – Тошкент шаҳрида ўз-ўзимни изоляция қилдим, дейди Усмонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Усмоновнинг бойликлари кимга қолиши, унинг Путин билан алоқалари ҳақидаги интервьюни эълон қилган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин Усмонов

Баҳолаганлар

509

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг