Алишер Навоий университетида талаба ўз курсдошига шаҳвоний шилқимлик қилди
3-саҳифа
−
19 Май 8793 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги университетда талаба йигит ўз курсдошига шаҳвоний шилқимлик қилди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.
Суд ҳужжатига кўра, йигит жорий йилнинг 13 май куни соат 18:27 да университетда қиз курсдошига нисбатан шаҳвоний безорилик (ножоиз ва уятсиз сўзлар билан мурожаат қилиш) ҳаракатларини содир этган. У курсдошига “қучоғингда жой бўлса, мен ҳам борай” деган мазмунда шаҳвоний шилқимлик қилган. Қиз дарҳол 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, курсдошига нисбатан қонуний чора кўришларини сўраган.
Айбланувчи эса суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан афсусда эканини ва бундай ҳолат қайта такрорланмаслигини айтган.
Жиноят ишлари бўйича Якассарой туман суди 15 май куни очиқ суд мажлисида 2005 йилда туғилган талабани Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-модда (шайҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисми бўйича айбдор деб топган.
Суд қарорига кўра, йигитга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида – 1 236 000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида Telegram орқали вояга етмаган ўқувчи қизга жинсий мазмундаги хабарлар юборган 39 ёшли мактаб директори 5 суткага қамалганди.
Live
БарчасиПутин Хитойга етиб борди
19 Май