Алишер Қодиров Энергетика вазирлигини танқид қилди
Жамият
−
10 Февраль
18186Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг раҳбари Алишер Қодиров Энергетика вазирлигига жиддий эътирозини билдирди. Бу ҳақда у бугун, 10 февраль куни "Миллий тикланиш" демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида сўз очди.
Партия расмий саҳифасида қайд этилишича, бугун жамиятда энергетика билан боғлиқ эътироз ва тушунмовчиликлар шунчалик кўпайиб кетганки, ижтимоий тармоқ орқали соҳани тушунган ҳам, тушунмаган ҳам танқид қилмоқда. Бунинг асосий сабаби эса Энергетика вазирлигининг тарғибот ишларини тўғри йўлга қўймагани билан боғлиқ.
“Бугун электр энергиянинг 75 фоизи газни ёқиш орқали ишлаб чиқарилаётгани, тармоқдаги муаммолар, "яшил энергетика"ни ривожлантириш борасидаги ишлар, лойиҳалар кўлами ҳақида одамларга ким маълумот беради?” дейди Алишер Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Алишер Қодиров табиий газ қимматли ресурс экани, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб одамларни иш билан таъминлаш мумкинлигини билдирганди. Депутатнинг “Тиллақатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди”, деган пости ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
LiveБарчаси