Алексей Навальний Германияга олиб борилди
Олам
−
22 Август 2020
10005Россиянинг Омск шаҳридан бортида мухолифат етакчиси Алексей Навальний ва немис шифокорлари билан учган самолёт Берлинга қўнди.
Самолёт Омскдан Германия пойтахтигача 6 соат парвоз қилди. Эндиликда Алексей Навальний Charite шифохонасига ётқизилади.
Эслатиб ўтамиз, Алексей Навальний Томскдан Москвага учаётганда тоби қочиб, зудлик билан Омскдаги шифохонага ётқизилди. У кома ҳолатида. Шифокорлар дастлаб уни Германияга кўчиришга қаршилик қилганди. Аммо кутилмаганда улар фикрини ўзгартириб, беморни исталган шифохонага олиб кетиш мумкинлигини айтди.
Навальнийни олиб кетиш учун рейс “Тинчлик учун кино” ҳуқуқни ҳимоя қилувчи жамғармаси томонидан ташкил қилинди.
Навальнийга ҳамон аниқ ташхис қўйилмаган. Яқинлари у кучли модда билан заҳарланганини айтмоқда.
LiveБарчаси