Альцгеймер аломатларини енгиллаштириш усули аниқланди
Саломатлик
−
23 Май 2023
7479Массачусетс технология институти олимлари 40 герц частотада мия ритмларини инвазивсиз сенсорли стимуляция қилиш, яъни товушли вибрация орқали Альцгеймер касаллигининг аломатларини енгиллаштириши мумкинлигини тадқиқ қилди. Бу ҳақда “Frontiers in Aging Neuroscience” журналида чоп этилган мақолада айтилади.
Миянинг 30 дан 120-170 герц оралиғидаги ритми гамма ритми деб аталади ва максимал эътиборни талаб қиладиган вазифаларни ҳал қилишда кузатилади. Ёруғлик ва товуш билан гамма стимуляцияси сичқонлар ва одамларда нейродегенератив касалликнинг ривожланишини камайтириши аниқланган. Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, бир неча ҳафта давомида ҳар соатда 40 герц частотали вибрация бу тактиль стимуляция учун ҳам амал қилади.
Тажриба давомида иккита сичқонча модели қўлланилган. Тебранишларни ҳосил қилиш учун тадқиқотчилар 40 герц частотада паст овоз чиқарадиган динамиклар устига сичқонча бор қафасни жойлаштирган. Барча экспериментал кемирувчилар бир хил товушни эшитган. Биринчи марта тебраниш мия фаолиятига таъсир кўрсатиши, шунингдек, соматосенсор пўстлоғининг фаоллигини икки марта ва мотор кортексининг фаоллигини уч баробар ошириши исботланган.
Вибрация, шунингдек, мия саломатлиги ва мотор функциясини яхшилаши, шунингдек, Альцгеймер касаллигининг асосий белгиси бўлган фосфорланган тау даражасини пасайтириши, нейронларнинг ўлимини ва синаптик алоқаларнинг йўқолишининг олдини олиши ва нейронлардаги ДНК шикастланишини камайтириши аниқланган.
LiveБарчаси