Альцгеймер хасталиги: унутиш – дард, унутиш – бахт
Саломатлик
−
16 Январь 2020
67453Ҳар етти сонияда дунёда кимдир альцгеймер касаллигига чалинади. Инсонни ақлий қобилиятлардан, айниқса, хотирадан айирувчи альцгеймер хасталиги нафақат кексалар, балки айрим ёшларга ҳам хавф солмоқда. Хўш, бу қандай касаллик, у кимларда учрайди ва даволаш чоралари қандай?
Альцгеймер касаллиги қадимги шифокорлар томонидан тасвирланган. Аммо немис психиатри Алоис Альцгеймер ниҳоят унинг сабаблари, даври ва аломатларини 1901 йилда аниқлай олган. Олти йил ўтгач, у ўз беморларидан бирида ушбу касалликнинг кечишини батафсил ўрганиб чиқди. Ўшандан бери бу касаллик унинг номи билан аталади.
Одатда бу хасталик 65 ёшдан ошган кишиларда учрайди. Аммо эрта алъцгеймер касаллиги ҳам мавжуд бўлиб, хасталикнинг бу шакли кам учрайди. У 2006 йилда глобал касалликлар қаторидан ўрин олиб, хасталикка чалинганлар сони 26,6 миллионни ташкил этди. 2050 йилга келиб ушбу рақам 4 бараварга ошиши мумкин.
Одатда касаллик кичик аломатлар билан бошланиб, вақт ўтгани сайин ривожланиб боради. Биринчи аломатлар якуний ташхисдан бир неча йил олдин пайдо бўлади. Касалликнинг ушбу бошланғич дейилади. Касалликнинг бошланишини нималарда акс этади? Биринчидан, бу қисқа муддатли хотиранинг бузилиши ва янги маълумотларни ўзлаштиришда қийинчиликлар. Шунингдек, диққатни жамлаш, ўз фаолиятини режалаштиришга қодир эмаслик, мавҳум ва мантиқий фикрлаш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши, баъзи сўзларнинг маъносини унутиш – касалликнинг ташвишли сигналидир.
Хасталик ташхисини қўйиш узоқ вақт давом этади. Бунда бирламчи омил хасталик шикояти билан мурожаат қилган беморнинг хатти-ҳаракатларини узоқ муддат кузатишдир. Айрим ҳолларда хасталик узоқ муддат ўзини юзага чиқармайди. Аниқ ташхисдан кейин ўртача умр кўриш муддати эса етти йил. Беморларнинг камида 3 фоизи 14 йилдан кўпроқ яшайдилар.
Алцгеймер касаллигининг сабаблари ва ривожланиши ҳақида тўлиқ маълумот ҳали олинмаган. Касалликнинг асосий белгилари – мия тўқимасида амилоид плиталари ва нейрофибриллар таранглигининг тўпланишидир.
Замонавий терапия усуллари симптомларни бироз енгиллаштиради, аммо ҳозирги кунга қадар улар касалликнинг ривожланишини тўхтатиш ёки сусайтиришга имкон бермайди. Терапиянинг кўплаб истиқболли усуллари клиник синовлар босқичига етди, уларнинг сони 2008 йилда беш юздан ошди, аммо уларнинг самарадорлиги исботини топмаган.
Альцгеймер касаллигининг олдини олишнинг кўплаб усуллари мавжуд, аммо уларнинг касалликка таъсири қайд этилмаган. Касалликнинг олдини олиш учун ҳам, уни назорат қилиш учун ҳам жисмоний машқлар қилиш, фикрлашни рағбатлантириш ва соғлом овқатланишга риоя қилиш тавсия этилади.