“Ал-Наср” таниқли испаниялик футболчига мўмай маош таклиф қилмоқчи

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби Криштиану Роналду трансферидан сўнг, Европада тўп тепадиган бошқа футболчилар билан ҳам ўз сафини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, Риёд клуби “Барселона” аъзоси Серхио Бускетсга ҳам таклиф билан чиқмоқчи. “Ал-Наср” Бускетсни ёзда эркин агентга айланишини кутиш ниятида. Клуб футболчига 13 миллион евро маош таклиф қилмоқчи. Шунингдек, саудияликлар Серхио Рамос, Эден Азар, Н'Голо Канте ва Марко Ройсга ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, жорий мавсумда Бускетс “Барселона” сафида 19 та учрашувда майдонга тушди.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Бускетс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг