“Ал-Қоида”нинг навбатдаги етакчиси йўқ қилинди
Олам
−
07 Февраль 2020
8985АҚШ ҳарбий кучлари “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳининг Саудия яриморолидаги етакчиси Қосим ал Раймийни йўқ қилишди. Воқеа Яманда рўй берган. Бу ҳақда Оқ уй сайтида келтирилган.
Қосим ал Раймий “Ал-Қоида”нинг энг катта раҳбари Айман аз Завахирийнинг ёрдамчиси ҳисобланган. У “Ал-Қоида” Саудия яриморолида” террорчилик ташкилотини тузган ва унга раҳбарлик қилган. АҚШ Президенти Дональд Трамп буйруғи асосида ташкил этилган контртеррор операцияси вақтида ўлдирилган.
Аввалроқ, АҚШ ҳарбий кучлари “Ал-Қоида” Саудия яриморолида” террорчилик ташкилотига зарбалар йўллагани хабар қилинган эди.
“Ал-Қоида” – халқаро террорчилик ташкилоти бўлиб, унинг фаолияти Ўзбекистон ва бошқа давлатларда тақиқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь