“Ал-Қоида”нинг навбатдаги етакчиси йўқ қилинди

World

image

АҚШ ҳарбий кучлари “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳининг Саудия яриморолидаги етакчиси Қосим ал Раймийни йўқ қилишди. Воқеа Яманда рўй берган. Бу ҳақда Оқ уй сайтида келтирилган.

Қосим ал Раймий “Ал-Қоида”нинг энг катта раҳбари Айман аз Завахирийнинг ёрдамчиси ҳисобланган. У “Ал-Қоида” Саудия яриморолида” террорчилик ташкилотини тузган ва унга раҳбарлик қилган. АҚШ Президенти Дональд Трамп буйруғи асосида ташкил этилган контртеррор операцияси вақтида ўлдирилган. 

Аввалроқ, АҚШ ҳарбий кучлари “Ал-Қоида” Саудия яриморолида” террорчилик ташкилотига зарбалар йўллагани хабар қилинган эди. 

“Ал-Қоида” – халқаро террорчилик ташкилоти бўлиб, унинг фаолияти Ўзбекистон ва бошқа давлатларда тақиқланган.


Rate Count

153

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic