“Ал-Ҳилол” жаҳон рекордини янгилашда давом этмоқда
Спорт
−
09 Апрель 2024 5082 1 дақиқа
Саудия Арабистони Суперкубогининг “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Наср” жамоалари тўқнаш келган ярим финал учрашуви якунига етди. Жамоалар БААнинг Абу-Даби шаҳридаги “Муҳаммад Бин Зайид” стадионида ўзаро баҳс олиб борди.
9 апрелга ўтарк кечаси Тошкент вақти билан 00:30 да бошланган баҳс якунида “Ал-Ҳилол” 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа, “Ал-Ҳилол” футболчилари барча турнирлар ўйинларини инобатга олган ҳолда жаҳон футболидаги рекорд ғалабали сериясини 33 та учрашувга етказди. Жамоа охирги марта 2023 йилнинг июлида мағлубиятга учраган.
“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони футбол чемпионатида 27 учрашувда 77 очко жамғарган ҳолда 1-ўринда бормоқда. Суперкубок финалида “Ал-Ҳилол” “Ал-Иттиҳод” билан куч синашади. Учрашув 11 апрель куни бўлиб ўтади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025