АҚШнинг улкан эсминеци Исроилга кирди

Олам

image

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли USS Delbert D. Black кемаси Қизил денгиз бўйида жойлашган Исроилнинг Эйлат портига кириб келди. Бу ҳақда Ynet портали хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, ушбу ташриф олдиндан режалаштирилган бўлиб, у Исроил Мудофаа армияси ва АҚШ ҳарбийлари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда.

Бу воқеа Эрон атрофидаги кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда содир бўлмоқда. АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон томонга катта миқдордаги ҳарбий-денгиз кучлари юборилаётганини маълум қилган ва уларни “улкан армада” деб атаган эди.

Трамп Эронни музокаралар столига ўтиришга чақириб, “адолатли ва тенг ҳуқуқли” келишув тузилишига умид билдирган. Унинг таъкидлашича, бу келишув Эроннинг ядро қуролини ишлаб чиқишдан тўлиқ воз кечишини назарда тутиши керак.

Трампнинг огоҳлантиришича, агар вазият кескинлашса, бундан ҳам кучлироқ ҳужум амалга оширилиши мумкин. Шу билан бирга, у бундай сценарийдан қочиш зарурлигини алоҳида таъкидлаган. 

“The Times of Israel” нашрининг мухбири Х ижтимоий тармоғида АҚШ компаниясига тегишли платформада сурат жойлаштирган. Унда эсминец Эйлат яқинида, қирғоқдан унча узоқ бўлмаган масофада тургани акс этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Эрон ядровий келишувни қабул қилмаса, Теҳронга қарши ҳарбий зарба берилиши мумкинлиги билан таҳдид қилганди.

Шундан сўнг Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳрон ҳар қандай тажовузга дарҳол ва қатъий жавоб беришга тайёрлигини билдирди. Унинг айтишича, Эрон Қуролли кучлари тўлиқ шай ҳолатда ва 12 кунлик урушдан олинган сабоқлар янада тез, кучли ва самарали жавоб бериш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил эсминец Эйлат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг