АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ҳаво сифати бўйича маълумотларни эълон қилишни тўхтатади
Жамият
−
08 Март
11333АҚШ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги элчихоаналардаги ҳаво сифати мониторинги дастури орқали йиғилган маълумотларни “AirNow” иловаси ва бошқа платформалар орқали тарқатишни тўхтатади. Бу ҳақдаги CNN сўровини АҚШ Давлат департаменти тасдиқлаган.
Ушбу дастур бутун дунё бўйлаб маҳаллий аҳоли ва тадқиқотчиларга турли шаҳарлардаги ҳаво сифатини таҳлил қилиш ва таққослаш имконини берарди.
Расмий баёнотга кўра, глобал ҳаво сифати мониторинги дастурининг тўхтатилиши молиявий чекловлар билан боғлиқ ва шу сабабли Давлат департаменти мониторинг тармоғини ёпишга мажбур бўлган. Бироқ элчихоналар ва консулликларга ички мониторингни давом эттириш бўйича кўрсатма берилган ва келажакда маблағ тикланса, маълумотлар алмашинуви қайта тикланиши мумкин.
Бу бюджет қисқартирилиши Дональд Трамп маъмуриятининг экология ва иқлим ўзгариши бўйича ташаббусларни камайтириш борасидаги кенг кўламли ҳаракатларининг бир қисми экани айтилмоқда.
АҚШ элчихоналарига ўрнатилган мониторинг қурилмалари PM2.5 заррачаларини кузатиб боради. Бу майда заррачалар нафас олиш тизимига чуқур кириб бориб, нафас йўллари касалликлари, юрак хасталиклари ва эрта ўлимга сабаб бўлиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) кўра, ҳаво ифлосланиши ҳар йили тахминан етти миллион кишининг ўлимига сабаб бўлади.
LiveБарчаси
Тренддагилар

