АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базалари ракета ҳужумига учради

Олам

image

Сурия шимоли-шарқидаги АҚШнинг учта ҳарбий базаси ракеталар билан ўққа тутилди. Бу ҳақда “Al-Mayadeen” телеканали хабар берди.

“Суриянинг Дайр-аз-Заур вилоятидаги “Ал-Умар” нефть кони яқинида жойлашган АҚШ ҳарбий базаси ракета зарбаларига учради”, дейилади хабарда.

АҚШ ҳарбий объектида бир неча кучли портлашлар содир бўлган. Қурбонлар ва моддий зарар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Ўз навбатида, “Sham FM” радиостанцияси ҳам гувоҳларга таяниб, кеча, 16 декабрь куни Хасака вилояти шимолидаги Америка ҳарбий базасида бир нечта ракеталар портлаганини хабар қилди.

Унга кўра, Суриядаги Америка базаларига қўшни Ироқдан қўшимча куч ва ҳарбий техника етиб келишда давом этмоқда. Хусусан, кеча қурол ва ўқ-дорилар ортилган иккита ҳарбий транспорт самолёти “Ҳарраб ал-Жайр” аэродромига келиб қўнган.

Бундан ташқари, Сурия шимоли-шарқида, “Конико” газ кони яқинида жойлашган АҚШ базасига ҳам ракеталар билан ҳужум қилинган. Ҳужум учун жавобарликни “Ироқ қаршилик” ҳаракати ўз зиммасига олган.

Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингҳнинг маълум қилишича, 8 декабрь ҳолатида Американинг Ироқ ва Суриядаги базаларига қилинган ҳужумлар сони 78 тага етган. Бунинг оқибатида 66 киши турли даражада тан жароҳати олган.

Эслатиб ўтамиз, шу ойнинг илк ҳафтасида АҚШнинг Суриядаги базасига Ироқдан 15 та ракета учирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сурия ҳарбий база

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг