АҚШнинг Суриядаги базасига Ироқдан 15 та ракета учирилди
Олам
−
05 Декабрь 2023
5400АҚШнинг Суриядаги базасига Ироқдан 15 та ракета учирилди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.
"3 декабрь куни АҚШнинг Румейландаги базасига Ироқдан 15 та 122 миллиметрли ракета учирилди. Ходимлар орасида қурбонлар йўқ ва ҳарбий техникаларга зарар етмаган", дейилади CENTCOM'нинг Х'даги саҳифасида.
Қайд этилишича, “Ўзига хос қарор” операциясини амалга оширувчи махсус гуруҳ ракеталар отилган жойни аниқлаган ва бу маълумотларни Ироқ хавфсизлик кучларига етказган.
Пентагон маълумотларига кўра, Фаластин-Исроил можаросининг кучайиши муносабати билан октябрь ойидан бери АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбийлари камида 76 та ҳужумга учраган. “The Washington Post”нинг ёзишича, Ироқ ва Суриядаги АҚШ қўшинларига ракета ва дрон ҳужумлари деярли ҳар куни амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, CENTCOM маълумотларига кўра, Қизил денгиздаги учта тижорат кемасига Ямандаги ҳусийлар ҳужум қилган. USS Carney бошқариладиган ракета эсминеци ҳужумларни қайтарган ва камида учта дронни уриб туширган.
Эслатиб ўтамиз, 22 ноябрга ўтар кечаси Америка кучлари Бобил вилоятидаги ироқлик қуролли гуруҳлар позицияларига ҳужум қилиш учун дронлардан фойдаланган. Оқибатда ироқлик саккиз нафар аскар ҳалок бўлиб, икки нафари яраланди. АҚШнинг ҳужумлари Ироқ ҳукумати томонидан суверенитетнинг бузилиши сифатида қораланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь