АҚШнинг Ливандаги пейжерлар портлашига алоқаси йўқ – Пентагон

Олам

image

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Ливанда “Ҳизбуллоҳ” аъзолари томонидан фойдаланиладиган пейжерларнинг оммавий портлашига алоқадорлигини рад этади. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби генерал-майор Патрик Райдер маълум қилди.

“Мен билишимча, Қўшма Штатларнинг бунга алоқаси йўқ. Такрор айтаман, биз бу масалани кузатиб борамиз”, дейди у.

Шунингдек, Райдер портлашдан кейин АҚШнинг минтақадаги ҳарбий позицияси ўзгармаганини айтди.

Райдер, шунингдек, Давлат котиби Блинкен таранглик кенгроқ минтақавий можарога айланмаслигига "эътибор қаратганини" ва улар дипломатия Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги давом этаётган можарони камайтиришнинг энг яхши йўли эканлигига ишонишларини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Ливаннинг турли ҳудудларида “Ҳизбуллоҳ” аъзоларининг пейжерлари портлаган эди. Ҳодиса оқибатида 2,8 мингга яқин одам жароҳат олган, 12 киши ҳалок бўлган, улар орасида 10 ёшли қиз ҳам бор. Ливан хавфсизлик хизматидаги юқори мартабали манба ва бошқа суҳбатдошига таяниб, “Reuters” Исроилнинг “Моссад” разведка хизмати пейжер портлашларидан бир неча ой олдин Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати томонидан буюртма қилинган Тайваннинг Gold Apollo компаниясининг 5000 пейжерига оз миқдорда портловчи моддалар ўрнатганини хабар берди. Gold Apollo компанияси эса “Ҳизбуллоҳ” томонидан буюртма қилинган пейжерларни ишлаб чиқаришга алоқаси йўқлигини айтди. Унга кўра, Будапештда рўйхатдан ўтган BAC Consulting KFT компанияси билан шартнома тузилган бўлиб, BAC Тайвань брендидан фойдаланиши мумкин, лекин маҳсулотни мустақил равишда ишлаб чиқаради.

Кеча, 18 сентябрь куни эса Ливан шарқидаги Бекаа ҳудудида алоқа воситалари оммавий тарзда портлаб кетди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Пентагон Ливан Ҳизбуллоҳ пейжер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made