АҚШнинг Афғонистондаги авиабазасига ракета ҳужуми уюштирилди
Олам
−
19 Декабрь 2020 8610 1 дақиқа
АҚШнинг Афғонистондаги йирик авиабазаси – Баграм аэродромига бугун, 19 декабрь куни эрта тонгда тўртта ракета келиб урилган, аммо ҳозирча расмийлар ҳодиса оқиатида юзага келган талофатлар ҳақида батафсил маълумот бермаган.
Ракеталар марказий Парван вилояти Баграм туманидаги Қаландархил қишлоғидан отилган.
“Парван вилоятининг Қаландархил ҳудудидан ракеталар Баграм аэродромига қарата отилган”, дейди Парван губернаторининг матбуот котиби Воҳида Шаҳкар.
Баграм тумани ҳокими Абдул Шакур Қудосининг айтишича, ҳодиса бугун, 19 декабрь куни эрталаб соат 6:30 лар атрофида содир бўлган.
Унинг сўзларига кўра, 10 та БМ-12 ракетаси Қаландархил ҳудудидаги кичик юк машинасига жойлаштирилган. Ҳокимнинг қўшимча қилишича, ракеталарнинг тўрттаси отилган, яна олтитаси полиция томонидан тўхтатилган.
Хабарга кўра, расмийларда ракета ҳужуми оқибатида базага етказилган зарар ҳақида батафсил маълумот йўқ.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль