Икки йилда АҚШга ноқонуний кирмоқчи бўлган қанча ўзбекистонлик ушлангани очиқланди
Жамият
−
14 Октябрь 2023
88222021 йилнинг октябридан 2023 йилнинг октябрига қадар АҚШда чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган 13 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда "Fox News" хабар берди.
АҚШ божхона ва чегарани ҳимоя қилиш хизматининг маълумотларига кўра, икки йил ичида АҚШга Мексика орқали ўн минглаб фуқаролар ноқонуний киришга уринган. Ҳукумат уларни назорат остидаги шахслар тоифасига киритган. Бундай шахслар терроризм билан алоқадор бўлиши мумкинлигидан келиб чиқиб, АҚШ хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрилади.
АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлар орасида:
- 30 830 нафар Туркия фуқаролари;
- 15 594 нафар Мавритания фуқаролари;
- 13624 нафар Ўзбекистон фуқаролари;
- 6386 нафар Афғонистон фуқаролари;
- 3153 нафар Миср фуқаролари;
- 1613 нафар Покистон фуқаролари мавжуд.
Чегарада қўлга олинганлар орасида Эрон (659), Сурия (538), Иордания (185), Ливан (164), Яман (139) ва Ироқ (123) фуқаролари ҳам бор.
Ҳибсга олинганларнинг қанчаси АҚШдан чиқариб юборилгани ёки суд муҳокамасидан кейин мамлакатга киришга рухсат берилгани ҳақида хабар берилмаган.
LiveБарчаси