АҚШдаги тартибсизликлар пайтида ичига 11 та бомба яширилган автомобиль топилди
Олам
−
09 Январь 2021
7542Вашингтонда тартибсизликлар юз берган куни Америка ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Конгресс биноси ёнида ичида 11 та қўлбола бомба ва қуроллар бўлган автомобилни топди. Бу ҳақда NBC2 телеканали хабар берди.
Маълум бўлишича, Капитолийдан икки блок нарида жойлашган пикап Алабама штатининг 70 ёшли фуқароси Лонни Лерой Кофманга тегишли бўлиб, уни Миллий Республика клуби ёнида тўхтатиб қўйган. Автомобиль ичида 11 та қўлбола бомба, автомат ва тўппонча бўлган. Кофман ҳибсга олинган ва рўйхатдан ўтмаган қурол сақлаганлик, тўппончани ноқонуний олиб юрганликда айбланган. Бундан ташқари, америкалик полицияга салонда бензин ва кенгайтирилган полистирол бўлган идишлар борлигини айтган.
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари автомобилдан мато парчалари ва суғурта қоғизини ҳам топган.
LiveБарчаси