АҚШдаги шифохонага бомба олиб кирмоқчи бўлишди
Олам
−
12 Июнь 2020
5086Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қилувчи 33 ёшли Роберт Роден Стони-Брук университетидаги шифохонанинг реанимация бўлимига қўлбола бомба билан киришга уринди. Бу ҳақда Саффолк округи полиция бошқармаси хабар бермоқда.
Ҳодиса 9 июнь куни содир бўлган. Эркак бомбани рюкзаги ичида олиб юрган. Шифохонага киришга уринаётганда уни хавфсизлик ходимлари тўхтатди. Тинтув пайтида Роденнинг ёнида шубҳали дастак топилди. Шундан сўнг, шифохонанинг икки қавати зудлик билан эвакуация қилинди.
Кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идоралари эркакнинг уйидан яна учта қўлбола портлатиш мосламаси ва қўшимча бомба топди. Ҳозирда топилган нарсаларнинг барчаси ФҚБ қўлида.
Роден аллақачон тўрт пункт билан айбланиб, ҳибсга олинган. Маҳбус нега бу ишни қилмоқчи бўлгани сабаблари ошкор этилмаяпти.