АҚШдаги мисли кўрилмаган зўравонликни қатъий қоралаймиз – Зеленский

Олам

image

Украина АҚШ пойтахтида юз берган мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловлари ғолибини аниқлаш жараёнидаги тартибсизликларни қаттиқ қоралайди. Бу ҳақда бугун, 7 январь куни Украина Президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

“Биз АҚШ Конгрессига уюштирилган мисли кўрилмаган зўравонликни қатъиян қоралаймиз”, деб ёзди у Twitter’да.

Шу билан бирга, Зеленский АҚШдаги президентлик сайлови натижаларини демократлар номзоди Жозеф Байден фойдасига тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни мамнуният билан қабул қилган.

“Биз бу даҳшатли ҳужумдан бир неча соат ўтгач, Америка халқининг иродасини яна бир бор тасдиқлаган тарихий учрашув ўтказган дунёдаги энг қадимги ва энг буюк демократик институтнинг барқарорлигидан илҳом оламиз”, дея қўшимча қилган Украина Президенти.

Америка қонунчилик органига ҳужум кеча, 6 январь куни Дональд Трамп Вашингтондаги тарафдорлари олдида нутқ сўзлаганидан сўнг бошланди ва у президентлик сайлови натижаларини тан олмаслигини яна бир бор таъкидлади. Тартибсизликлар пайтида намойишчилар Конгресс биносига киришга муваффақ бўлди, залда ўтирган қонун чиқарувчилар эвакуация қилинди. Капитолийдаги тўқнашувлар оыибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Намойишлар ўртасида Трамп халққа видеомурожаат йўллади, унда Вашингтондаги намойишчиларни уйларига қайтишга чақириб, яна бир бор сайловларни сохта, деб атади.

АҚШ Конгресси Сенати ва Вакиллар Палатаси президентлик сайлови натижаларини ва шу тариқа ФҚБ махсус кучлари уни ишғол қилган Трамп тарафдорларини бинодан қувиб чиқарганидан бир неча соат ўтгач, Капитолийда бўлиб ўтган учрашувда демократлар номзоди Жозеф Байденнинг ғалабасини маъқуллади. Конгрессменларнинг қарори Американинг навбатдаги маъмуриятининг расмий раҳбари ким экани ҳақидаги тортишувларга чек қўяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Канцлери Ангела Меркель ҳам Ақшдаги вазиятдан ҳавотирда эканини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШдаги тўполон

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг