АҚШда яна самолёт қулади

Олам

image

Кеча, 12 февраль куни АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг электрон жанговар самолёти Сан-Диего кўрфазига қулаб тушди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.

Аниқланишича, Сан-Диего ёнғин бошқармаси расмийлари томонидан бу ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 10:16 дан кейин содир бўлганини тасдиқланган. Самолёт модели Boeing EA-18G Growler ҳисобланиб, бортда фақат иккита учувчи бўлган. Уларни H&М Landing балиқ овлаш компанияси вакиллари қутқарган. Иккала учувчи ҳам маҳаллий шифохонага юборилган.

Қайд этилишича, самолётнинг қулашига “механик носозлик” сабаб бўлган. Самолёт қолдиқлари ҳали ҳам сувдан чиқарилгани йўқ. Воқеа содир бўлган жойга эса ёрдам учун 60 нафар ходим, иккита ўч ўчирувчи машина, кўпикли юк машинаси, вертолёт, иккита қайиқ ва қутқарувчи жамоа юборилган.

Маълумот учун, EA-18G Growler тактик ҳужумчи самолёт бўлиб, унинг нархи тахминан 67 миллион долларни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни АҚШнинг Аляска штатида Bering Air авиакомпаниясининг йўқолган самолёти Ном шаҳрига учаётганда ҳалокатга учрагани маълум бўлганди. Самолёт бортидаги 10 кишининг барчаси ҳалок бўлган.

Сара Комилжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг