АҚШда яна бир ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди
Олам
−
07 Апрель 2020
9888Кеча, 6 апрель куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 1969 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Р.Х. коронавирус инфекцияси юқтириб олиши натижасида вафот этди. Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Маълумотга кўра, 22 март куни Р.Х.да касалликнинг биринчи аломатлари қайд этилган, унинг соғлиғи кескин ёмонлашиши муносабати билан 2 апрель куни у шифохонага ётқизилиб, ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган ва сунъий комага туширилган.
Ушбу даврда Бош консулхона унинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб турган.
Ҳозирги пайтда Бош консулхона диаспорал ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари билан биргаликда унинг дафн маросими билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади ва АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси (тел: +1-202-887-5300 (ички.1)) ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига (тел: +1-212-754-7403) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатди.
Аввалроқ, икки нафар ўзбекистонлик АҚШда коронавирус инфекцияси билан касаллинб, вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.