АҚШда ўзбекистонлик эркак сайловларга оид фирибгарликда айбланмоқда

3-саҳифа

image

Америка Қўшма Штатларида 45 ёшли Россия фуқароси Дмитрий Шушлебин ва 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси Санжар Жамилов сайловчиларни рўйхатга олиш бўйича сохта аризалар бериш билан боғлиқ фирибгарлик схемасида иштирок этганликда айбланмоқда. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилди.

Гап Флорида штатининг Пинеллас округида ариза топшириш ҳақида кетмоқда. Айбланувчилар Майами-Бичда яшовчи 45 ёшли Россия фуқароси Дмитрий Шушлебин ва Сент-Питерсбергда яшовчи 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси Санжар Жамиловдир.

Тергов маълумотларига кўра, улар 2023 йилнинг февраль ва март ойларида сайловчиларни рўйхатга олиш тўғрисида 132 та сохта ариза топшириш учун тил бириктирган.

Аризалар бошқа бировларнинг номлари билан топширилган, уларда бир хил матн териш хатоси ва турли хил фирибгарлик белгилари бўлган. Масалан, бир хил туғилган сана кунлари ва манзиллар ҳамда кетма-кет ижтимоий суғурта рақамлари. 

Агар Дмитрий Шушлебин ва Санжар Жамилов айбдор деб топилса, уларнинг ҳар бири беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Текширувни АҚШ почта назорати хизмати, Федерал қидирув бюроси ва Флорида ҳуқуқ-тартибот идоралари олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ фирибгарлик Ўзбекистон сайлов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг