АҚШда ўлат аниқланди
Олам
−
24 Июль 2021
16012АҚШнинг Колорадо штатида ўлат аниқланди. Маълум бўлишича, 10 ёшли бола ушбу касаллик билан боғлиқ асоратлар туфайли вафот этган. Бу ҳақда WGN9 телеканали хабар берган.
Таъкидланишича, Соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш департаменти томонидан бошланган лаборатория текшируви касалликни аниқлашга ёрдам берган. Юқумли касаллик Колорадонинг олтита округида ҳайвонлар ва бургаларда аниқланган.
Ўлатга одам организмига касалликни юқтирган бургаларнинг чақиши ёки ҳайвонлар билан бевосита алоқада бўлиш орқали кириб борадиган бактериялар сабаб бўлади.
Шифокорларнинг таъкидлашича, эрта ташхисда одамларни ҳам, уй ҳайвонларини ҳам ушбу касалликдан даволаш мумкин. Ўлат билан касалланганда одамларда иситма кўтарилади ёки лимфа тугунлари шишади.
Шифокорлар эҳтиёт чораси сифатида кемирувчилардан сақланишни маслаҳат берган. Шунингдек, улар касал уй ҳайвонларини шошилинч равишда ветеринарга кўрсатиш лозимлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Техас штатидаги иккита шифохонада дори-дармонларга чидамли Candida auris замбуруғи касаллиги тарқалганди ва у тўрт нафар беморнинг ўлимига сабаб бўлганди.
LiveБарчаси