АҚШда Украинага ёрдам учун қанча маблағ қолгани айтилди 

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Президенти Жо Байден Украинага яна 250 миллион долларлик қурол ажратиш ҳуқуқига эга ва етказиб беришни кенгайтириш учун Конгресс қўшимча молиялаштиришга рухсат бериши керак. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди.  

“Биласиз, биз ҳарбий ёрдам учун 3,5 миллиард доллар ажратдик, бизда шундан 250 миллиони қолди. Шубҳасиз, биз буни украиналикларга тезроқ бериш устида ишлаймиз. Аммо уларга ёрдам кўрсатишни давом эттириш, улар зарур қурол-яроғ, артиллерия, техникага эга бўлишлари учун бу молиялаштиришни зудлик билан олға силжитиш зарур”, деган Псаки. 

Маълумот ўрнида, АҚШ Пентагондан Украина кучларига қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, жумладан артиллерия, бронетранспортёрлар ва дронлар ўтказмоқда. Ҳарбий ёрдам етказиб беришда яна ўттиздан ортиқ мамлакат иштирок этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Байден Конгрессдан Украинага гуманитар ва ҳарбий ёрдам сифатида 33 миллиард доллар сўради. Байден сўраган маблағга 8,5 миллиард доллар иқтисодий ёрдам ва 3 миллиард доллар гуманитар ва озиқ-овқат ёрдами киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

553

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг